АЖАЛ СЎҚМОҒИ (2-қисм. Биринчи фасл)
* * * Шу лаҳзадан бошлаб калламда беихтиёр «қочиш керак» деган фикр айлана бошлади. Чунки, мен ҳозир имтиҳонларни, ё қўшимча хизмат муддатини эмас, ҳаётимни бой бераётганимни англаб етдим. Ҳаракатимни қилмасам бўлмайди. Қутулиш йўли тўртта эди. Хоналардаги деразалар ва кириш эшиги. Эшикка, албатта яқин йўлатишмайди. Деразадан ташлаб, жуда бўлмаганда гавдам билан ойналарни синдириб сакрашим […]