“Адашган ўғилнинг қайтиши”: “Ўзбекконцерт” “Дизайн” жамоасига лицензияни қайтарди
Лицензиясидан маҳрум қилинган “Дизайн” қизиқчилар жамоасининг 4-11 декабрь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт бераётгани ҳақида афишалар пайдо бўлди. Шу йилнинг 12 август куни “Ўзбекконцерт” давлат бирлашмаси “Дизайн” қизиқчилар жамоасини лицензиядан маҳрум қилганини билдирган эди. Расмий билдиришда лицензиядан маҳрум қилишга асос сифатида “маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор […]