Япониядаги Непал ресторанида кучли портлаш содир бўлди…
Ресторан Япониянинг Тотиги префектурасида жойлашган. Портлаш нима сабаб билан содир бўлгани ҳақида хабар тарқатилмаган. Шуниси маълумки, портлашдан кейин ёнғин юзага келган. Олти киши жароҳат олган. Уларнинг бири ўта оғир аҳволда дея баҳоланган. Яна шу нарса аниқланганки, жароҳатланганларнинг барчаси Непал фуқаролари бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатган. Тергов жараёни бошланган. […]