Красноярскка кетаётган автобусдаги 48 нафар ўзбекистонлик йўловчилар совуқда қолиб кетди
Ўзбекистондан Россиянинг Красноярск шаҳрига кетаётган шаҳарлараро автобус 26 декабрь куни Кемерова вилояти трассасида бузилиб қолди. Автобус салонида 48 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Маълум бўлишича, кучли совуқ ҳарорат сабаб автобус ёқилғиси музлаб қолган. Кемерова вилояти ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, автобус ҳайдовчисининг ўзи носозликни бартараф этмоқчи бўлган, бироқ уддалай олмаган. Йўловчилар совуқдан музлаб қолмаслик учун автобуснинг […]