Хитойлик ўғрига бадбўй ҳид таратувчи оёқлари панд бериб қўйди…
Хитойнинг Аньхой вилоятига қарашли Ваньчжи шаҳридаги меҳмонхонага росмана ўғри йигит кириб келди-да, кириш эшиги ёнида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, фойе бўйлаб ичкарига йўл олди. Хитланиб қолмасликлари учун эҳтиёт шарт ботинкаларини ечиб, оёқ учида ўзи кўзлаган номер томон зипиллади. Лекин омади келмади. Ўғрининг оёқлари терлаб ўзидан бадбўй ҳид таратаркан. Шу ҳидни сал наридаги номерларнинг бирида […]