Эрон Сулаймоний ўлими учун 13 та жавоб вариантини ишлаб чиқди
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши Генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига жавобан АҚШга қарши 13 та жавоб вариантини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхонийнинг сўзларига кўра, ихтиёрий вариантнинг амалга оширилиши америкаликлар учун “тарихий даҳшат”ни тақдим қилади. Таъкидланишича, ҳар бир сценарийда бир нечта операциялар режалаштирилган.
Шу билан бирга, бугун Эрон парламенти бир овоздан АҚШ армияси ва Пентагонни террорчилик ташкилоти деб топди ва “Қудс” бўлинмасига қўшимча 200 миллион евро ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.