Эрон Пентагонни террористик ташкилот деб эълон қилди
Эрон парламенти Пентагонни террорчилик ташкилотига тенглаштирувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Қонун матнига кўра, Пентагоннинг барча аъзолари ҳамда унга алоқадор муассаса ва ташкилотлар, шунингдек Қосим Сулаймонийнинг ўлимига алоқадор барча раҳбарлар террорчиларга тенглаштирилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.