Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда 16-қаватдан тушиб ҳалок бўлди
Санкт-Петербург шаҳри Приморье туманида Ўзбекистон фуқароси танаси топилган, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонадан олган маълумотга таяниб.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси қурилаётган обектнинг 16-қаватидан тушиб кетган. Айни пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
«Бош консулхона маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда ватандошимизнинг жасадини ватанга юборишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда», – дейилган хабарда.
Sputniknews-uz.com