Самарқандда икки хотинли эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди… (ВИДЕО)
Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Хайрулла Қурбонов оиласи бўла туриб иккинчи хотинга ҳам уйланган ва иккала хотини билан бир уйда яшаб келган. Биринчи хотинининг қариндошлари эса Хайруллани судга берган. Суд ушбу ишни атрофлича кўриб чиқиб республика жиноят мажмуасининг 126- моддаси («Кўп хотинлилик») га асосан Хайрулла Қурбоновни айбдор деб топди. Хайрулла Қурбоновга нисбатан аҳлоқ тузатиш жазоси тайин этилди. Энди у 1 йил-у олти ой давомида ишлаб топган пулининг 20 фоизини давлат хазинасига ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунларида эркаклар учун икки ва ундан ортиқ аёл билан бирга оила бўлиб яшаш қатъиян тақиқланади.