Хитойда коронавирус туфайли ўлим топганлар сони 57 нафарга етди…
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус чақирган пневмониядан ўлим топганлар сони 57 кишига етган. Вирус юқтирганлар эса 2027 кишини ташкил этган.
Вирус юқтирган ва ҳалок бўлганларнинг аксарияти Хубэй вилоятида яшовчилар ҳисобланади. Унинг кетидан Чжэцзян, Гуандун ва Хэнан вилоятлари тилга олинмоқда.
Тибет автоном туманида ҳеч ким коронавирус юқтирмаган. Мамлакат бўйлаб мактаб ўқувчиларининг қишки таътили, янги йил байрами таътил кунлари муддати узайтириб қўйилди. Барча турдаги оммавий тадбирлар тақиқланди.
Янги вирус ҳозирда Австралия, Вьетнам, Малайзия, Непал, Корея республикаси, Сингапур, АҚШ, Тайланд, Франция ва Япониягача етиб борди.