ИБЛИС ЕТАГИДА ҚОЛГАН АЁЛ… (ёхуд Сурхонда ичилган ичкилик касофати)
Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги қошидаги тергов департаменти хабарига кўра, шу йил 28 январ куни тахминан соат 21: 00 да Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи 41 ёшли Р. Н. исмли аёл ўз уйига 36 ёшли Э. Л. исмли эркакни меҳмонга, аниқроғи, улфатчиликка чақирган. Икковлашиб биргаликда ичкилик ичишган. Кайфлари ошгач, ораларида нимадир сабаб бўлиб жанжал юзага келган. Ғазаб отига минган эркак уй бекасини тепкилаб ташлаган. Жиддий тан жароҳатлари олган аёл муштумзўр улфатининг калтакларидан қочиб кўчага чиққан. Афсуски, уйидан 600 метрча нарига югуриб боргач, ерга юзтубан йиқилган ва шу ернинг ўзида оламдан ўтган. Врачларнинг таъкидлашича, ўлим ўпкадан чиқиб келган қонлар қотиб қолиб нафас йўлларини тўсиб қўйиши туфайли юзага келган.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Э. Л. қамоққа олинган.