ГЕРМАНИЯДА ТЕРРОР ҲАРАКАТИ СОДИР ЭТИЛДИ. 10 КИШИ ҚУРБОН БЎЛДИ…
Германиянинг Ханау шаҳрида террор ҳаракати содир этилди. Террорчи 43 ёшли немис миллатига мансуб Тобиас Р. бўлиб, аслида ов милтиғига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Аммо бу ҳуқуқидан хунрезлик мақсадларида унумли фойдаланди. Аввалига интернет орқали Америкада ерости ҳарбий объектлари борлиги, у ерда гўдаклар қийноққа солиниши, ҳарбийлар шайтонга сиғинишлари ҳақида гапириб, америкаликларни улардан ўч олишга чақирди. Орадан бир неча кун ўтгач, ўзи яшайдиган шаҳардаги барлардан бирига кириб кўр-кўрона ичкаридагиларни ўққа тутди. У ердан чиқиб марказий майдонга борди ва у ерда ҳам ўткинчиларни ўққа тутди. Хунрезлиги оқибатида жами 10 киши қурбон бўлди. Ўн нафарга яқин одам яраланди.
Полициячилар тез фурсатда Тобиаснинг яшаш манзилини аниқлашди. Афсуски, етиб келишганда, террорчи ҳовлида ўлиб ётарди. Унинг ёнидан эса 72 ёшли онасининг жасади ҳам жой олганди.
Германия ҳукумати ушбу воқеани расман террор ҳаракати сифатида тан олди.
Дарвоқе, террорчининг отаси тирик экан. Уни вақтинча қамоққа олишди.