ЁҒЛИ ТАОМДАН КЕЙИН ҚАНДАЙ ИЧИМЛИК ИЧИШ ФОЙДАЛИРОҚ?..
Маълумки, одам ёғли таомлар истеъмол қилгач, бу ёғ бўлаклари жигарга ёпишиб қолади. Келгусида улар инсон саломатлигига жиддий зиён етказади.
Америкадаги Пенсильвания университети олимларининг маслаҳат беришига кўра, ёғли овқатдан кейин қайноқ кўк чойни бостириб-бостириб ичиш лозим экан. Бу жигарга ёпишган ёғларни ювиб кетади. Натижада одам семириб кетишдан сақланади, саломатлигига ҳам путур етмайди. Бу ишни кўк чой таркибидаги полифеноллар амалга оширади. Лекин биргина кўк чойга ишониб қолиш ҳам нотўғри. Қўшимчасига одам ҳар куни бадантарбия билан шуғулланиши керак. Кўпроқ тоза ҳавода пиёда юриши лозим.
Саломат бўлинг!