Яна бир оила сақлаб қолинди!
Оилавий ажримлар – жамиятнинг оғриқли муаммоси. Баъзан жаҳл устига айтилган гап-сўз ёки арзимаган бошқа бир сабаблар билан дарз кетаётган оилалар ҳам йўқ эмас. Айрим ҳолларда эса катталар хатоларини вақтида тушуниб етмоқда…
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 26.08.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Жабборов Жамшид Жамоловичдан ундирувчи Жабборова Матлуба фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
МИБ Кармана туман бўлимининг аралашуви билан 2018 йилдан буён келишмовчилик асосида яшаб келаётган оила яраштирилди.
Натижада ундирувчи М.Жабборова қарздор Ж.Жабборовдан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини суд тартибида қайтариб олди.