ТОШКЕНТДА «МАЛИБУ» ВА «МЕРСЕДЕС» ТЎҚНАШИБ КЕТДИ…
Шу йил 26 май куни соат 23: 00 да Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Себзор-Нурафшон йўлининг кесишган жойида «Малибу» ҳамда «Мерседес» автомобиллари тўқнашиб кетган. Хайриятки, ҳалокат оқибатида қурбонлар йўқ, ҳеч ким жабр ҳам кўрмади. Айни паллада ҳалокат сабаблари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари томонидан ўрганилмоқда.