Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

СУСАННА… (17-қисм)

* * *

 

Соат тунги иккиларга яқин меҳмонлар тарқалиб, мен кутган лаҳзалар яқинлашди. Юрагим ҳаприқиб, оҳиста биз учун ажратилган хонага кирдим.

Наргиза деразадан ташқарига тикилганча турарди…

Унга яқин бориб бир муддат иккиланиб турдим-да, елкасидан тутдим. Шу пайт Наргиза худди ҳуркак оҳу каби ўзини четга олди.

Бу карашмадан мамнун бўлиб жилмайдим ва ортидан қолмай, қайта елкасига қўл юбордим. Лекин бу гал ҳам қўлларимни итқитиб ташлади.

— Тегманг менга! — деди Наргиза тўсатдан йиғи аралаш. — Яқинлашманг!

— Ие, — дедим кулиб. — Нега ундай дейсиз? Биз энди бегона эмасмиз, жоним! Ё… Мен шунчалик қўрқинчлиманми?..

Наргиза жавоб бериш ўрнига нари кетди-да, бурчакдаги жавон устига ўтириб олди ва қўлларини олдинга чўзди.

— Келманг! Яқинлашманг! Йўқса, бақираман!

— Хўп, яқинлашмадим ҳам дейлик! Аммо токайгача шу тахлит ўтирамиз?..

— Керак бўлса бир умр ўтирасиз, — деди Наргиза титраб. — Менга тўғри келмайсиз, билдингизми?

— Оббо, жа опқочасиз-да! — гапни ҳазилга буришга уриндим. — Жудаям қайсар қиз экансиз!

— Ажаб бўпти! Ракларнинг ҳаммаси шунақа бўлишади.

— Нима?.. Нима дедингиз? Рак дедингизми? У нима дегани?.. Қизиқчимисиз?

— Бу ўладиган касал дегани! — баттарроқ йиғлай бошлади Наргиза. — Эшитдингизми?.. Ишонмаяпсизми?.. Ишонмаяпсизми?..

Беихтиёр қайсарлигим тутди. Бу қадар жасурликни қаердан олдим, билмайман. Наргизанинг қайсарликларига қараб ўтирмай, уни маҳкам қучиб олдим ва эгнидаги кўйлакни ечиб ташладим.

Не кўз билан кўрайки… Қаллиғимнинг бир сийнаси йўқ, ўрни қалин дока билан бойлаб ташланган, дока эса йирингга беланиб кетганди…

Наргиза менинг бақрайишимни титроқ аралаш кузатиб тургач, бор овозда қичқириб юборди:

— Кўрдингизми? Энди ишондингизми? Ракман мен, ракман!.. Энди кетинг! Йўқолинг!.. Ҳеч кимни кўришга кўзим йўқ, йўқолинг!..

Наргизанинг бақир-чақирини эшитиб, Соҳиба опа ичкарига чопиб кирди. У бирпас каловланиб турди-да, жонҳолатда келиб синглисини қучоқлаб олди.

— Бу нима қилганинг, ношудгинам? — сўради йиғи аралаш Соҳиба опа. — Сенга минг марта айтганман-ку ракмассан деб! Тағин бошладингми эски ашулангни-а! Одам дегани шунчалик қайсар бўладими? Қодиржонда нима гуноҳ? Нега уни ҳалитдан қийнайсан?

— Ишонмайман ҳеч кимга! — Наргиза шундай деб опасининг бағридан сирғалиб чиқди-да, терс ўгирилди. — Мен ракман! Ўзим биламан, барибир ўламан мен!

— Бекорларнинг бештасини айтибсан! — уни уришиб ташлади Соҳиба опа. — Сенга илми-аъмал қилишган! Ҳаммаси ярамас София келиннинг иши. ҳали қараб турсин, қилган ифлос ишлари ўзига қайтади, ҳа! Сен кўнглингни чўктирма! Табиб айтди-ку! Худо хоҳласа бир ойда кўрмагандай бўлиб кетасан. Душманларинг аламидан куйиб ўлади ҳали, синглим! Қани, кел, сенга қайноқ чой бераман. Кейин ётиб дам оласизлар! Юрақол!

— Йиринглар-чи, опа? — изиллаб йиғларди Наргиза. — Эзилиб тамом бўлдим-ку!

— Ие, амал қаердандир чиқиб кетиши керак-ку! Табиб ўзингга ҳаммасини айтган. Дори ича бошлаганингга ўн беш кун тўлгач, йиринг чиқа бошлайди деган. Мана, айтгани бўлди. Ё ёлғонми?..

— Билмадим… — Наргиза йиғлашдан тўхтаб, опасига суянганча йўлакка чиқди.

Мен росманасига аросатда қолгандек эдим. Худди карахт кимса каби турган еримда чайқалар, на тураверишни, на йўлакка юришни билардим.

Қалбимни эса аччиқ бир афсус кемира бошлаганди. Иблис қиёфасидаги бу афсусга қарши миямда бир хаёл қўзғолон қиларди.

— Сен нималар қилиб қўйдинг? — дерди афсус. — Тағин боши берк кўчада қолдинг. Сени боплаб алдашди. Энди хор-у зор бўласан. Кунинг касалнинг қош-қовоғига қараш билан ўтадиган бўлди. Сен адойи тамом бўлган одамсан. Қарғишга қолдинг.

— Бекор гап, — унга қарши сўзларди хаёл. — Наргиза беозор ва меҳрибон. Бунинг устига гўзал, оқила қиз. Тез орада тузалади. Сен унга ишон! У билан бахтиёр бўласан…

Шундай хаёллар исканжасида бўшашганча балконга чиқдим. Олим ака сигарет чекаётган экан.

Мени кўриб қўлидаги сигарет қолдиғини кулдонга ташлади-да, оғир хўрсинди.

— Сен хафа бўлаверма, — деди менга эҳтиёткорона боқиб. — Наргизанинг касали унақанги қўрқинчли эмас. Соҳиба опанг ҳаққа ўхшайди. Табиб айтган кундан йиринг чиқа бошлади. Демак, ҳақиқатан кимдир илми-аъмал қилган… Э, шўрлик қайнсинглим. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаган бўлса, нега бу кунга тушади?..

Олим аканинг бу сўзлари менга далда бўлгандек, иблис нари кетди. Кўнглимда жуфтимга нисбатан меҳр, ачиниш ҳисси уйғонгандек ҳушёр тортдим.

— Олим ака, мана кўрасиз, — дедим лаб тишлаб. — Ҳали ўша ярамаслар чапак чалиб қолишади. Биз уларни енгамиз. Қилган ёмонликларига минг пушаймон бўлишади.

— Баракалла, — елкамга қоқди Олим ака. — Сен жуда ақлли, фаросатли йигит экансан. Бардам бўл, ҳаммаси олдинда. Шундай яхши кунларни кўрасизки, бахтдан ёрилай дейсиз.

Бирпас балконда турган бўлдим-да, Олим акага хайрли тун тилаб ичкарига қайтдим. Наргиза аллақачон тинчланган, кийимларини алмаштириб бўлиб, диванга ўрин тўшаш билан овора экан.

Юрагим тўлиб унга яқин бордим-у, маҳкам қучдим.

Наргиза бу гал қаршилик қилмади. Бирпас сукут сақлагач, кафтларимни юзларига босганча силкиниб-силкиниб йиғлай бошлади.

— Йиғламанг, — дедим Наргизанинг майин сочларига юзимни босиб. — Сиз оғир касал эмассиз. Яқинда тузаласиз. Мен бунга кафилман.

— Мен оғирлашиб қолсам, ташлаб кетмайсизми? — йиғламсираб кўзларимга жавдираб боқди Наргиза. — Менга содиқ қоласизми?

— Албатта. Сизни зўрға топдим-у, нега ташлаб кетарканман? Фақат оғирлашиб қоламан деб мени қўрқитманг. Оғирлашмайсиз.

 

* * *

 

Орадан бир ой ўтди. Олим ака сўзида туриб мени газеталардан бирига ишга жойлаштирди.

Ҳар куни ишдан уйга шошар, Наргизанинг висоли ишқида елиб-югурардим.

Кунлар ўтгани сайин Соҳиба опанинг сўзларига ишониб борардим. Наргиза кунига бир неча марта дока алмаштиришини айтмаса, ҳеч қандай оғриқдан шикоят қилмаяпти. Аксинча, мазали овқатлар пишириб, дастурхон тузаб мени кутади. Кириб келганимда қайсидир китобни мутолаа қилаётганини кўриб кўнглим тоғдай кўтарилади.

Ҳа, мен энди ҳақиқий бахтимни топгандек эдим. Биз бир-биримизга жуда тез кўникдик. Тўпоричасига айтганда «аймоқи» бўлиб қолдик. Гоҳ ҳазиллашамиз, гоҳ ёлғондакам араз қилиб бир-биримизни куйдирамиз.

Бироқ ана шундай кунларнинг бирида…

Адашмасам ярим тун эди. Даҳшатли қичқириқдан уйғониб кетдим. Қарасам, Наргиза хонанинг у бурчидан бу бурчига бориб келар, тўхтовсиз дод соларди.

— Вой, жоним! Жоним оғриб кетаяпти! Энди нима қиламан? Опажон, қаердасизлар? Ёрдам беринглар! Чидолмайман!

Олдинига нима қилишни билмай гарангсиб қолдим. Нима бўлди ўзи? Наргиза нега дод-вой қилаяпти?..

— Сизга нима бўлди? — жонҳолатда хотинимга ёпишдим. — Қаерингиз оғрияпти?

— Ўл бўлди, дард бўлди! — баттар бақириб ташлади Наргиза. — Менга яқинлашмаларинг!.. Мен ўламан, ҳа, ўламан!..

— Ўзингизни босинг, — бу гапларига эътибор қилмай юпатишга уриндим. — Ундан кўра менга қаерингиз оғриётганини айтинг!.. Дорихонага чиқиб келайми?..

— Опамни чақиринг, опамни! — ҳайқирди Наргиза. — Табибини олиб келсин! Чидолмайман!

— Ҳ-ҳозир, бирпас чидаб туринг, қўнғироқ қиламан! Мана, кетдим!..

Орадан ярим соатча ўтиб Соҳиба опа ўрта яшар, бошига оқ дўппи кийган эркакни эргаштирганча кириб келди.

Ичкарига кира солиб синглисини қучди.

— Ҳа, Наргиз, оғрияптими? Қани, ўтир-чи! Мана, Маҳкам акани опкелдим. Ҳозир дам солиб қўйса, оғримай қолади… Ҳеч қаеринг оғримаётганди-ку!.. Ё бирор ерга урилиб кетдингми?..

— Йўқ, йўқ! — ингранди Наргиза. — Бирдан оғриқ турди. Аъзойи баданим узилиб кетгудай бўлаяпти.

— Илоё уйи куйсин ўша келиннинг! — қарғана кетди Соҳиба опа. — Сени шу кунларга солган бўлса болаларидан тортсин! Маҳкамжон, тезроқ бошлай қолинг! Юрагим ёмон бўп кетаяпти.

— Хавотир олманглар! — деди эркак Наргизанинг рўпарасига чўнқайиб ўтириб. — Синглимиз ҳозир тинчланади. Ҳойнаҳой, жинлар қўзғолон қилаётган бўлса керак. Иложи бўлса, йўлакка чиқиб туринглар! Мен ўқиган пайтда ҳеч ким бўлмаслиги керак.

Биз итоат билан хонани тарк этдик.

Йўлакка чиққач, Соҳиба опага ер остидан билдирмай разм солдим. Унинг юзида хавотир аломати сезилмасди. Афтидан олиб келган табибига қаттиқ ишонар, Наргиза тез орада додлашни бас қилиб уйқуга кетишидан умидвор эди.

— Балки дўхтир чақирармиз? — сўрадим секин Соҳиба опадан. — Қаранг, Наргиза қийналиб кетаяпти!

— Нима?.. — Қайнсинглим илк бор менга нафрат аралаш боқди. — Қанақа дўхтир? Эсингиз жойидами? Мени синглим касал эмас, билдингизми? Шунчадан бери қулоғингизга танбур чалдимми-а? Ҳаддингизни билинг-да!

— Энди… Айтдим-қўйдим-да, — дедим бўшашиб. — Синглингиз қийналганига…

— Ҳозир Маҳкам ака тадбирини топади.

Афсуски, табибнинг «куф-суф»лари Наргизани тинчлантира олмади. У энди ҳеч кимга қулоқ тутмас, гоҳ ошхонага, гоҳ балконга чопиб изилларди.

Мен ҳам Наргизанинг ортидан чопардим-у, қўлимдан бир иш келмасди. Тинчлантириш, юпатишдан нарига ўтолмасдим.

Чарчадими, ниҳоят хотиним йиғлашдан тўхтаб, мени маҳкам қучоқлаганча титрай бошлади. Пешонасидан совуқ тер қуйилар, танаси чўғ каби қизиб борарди.

Тоқатим тоқ бўлди. Ахир, Токайгача чидаш мумкин? Наргиза деярли ўлим билан олишаяпти-ку! Нега туғишган опаси томошабин бўлиб тураверади? Инсофи борми ўзи? Олим ака-чи? У ҳам ғиқ этмаяпти. Наҳотки, хотинига тушунтира олмаса? Бунинг ўрнига сукут сақлашдан бўшамаяпти.

— Бас, етар! — беихтиёр бақириб юбордим мен. — Баннисага борамиз! Ортиқ бардошим етмайди!

Шундай деб Наргизага ёпишдим.

— Юринг, жоним! Ўзим сизни обораман! Бу кетишда ҳолдан тоясиз. Адойи тамом бўласиз!

— Нима? — шу пайт Соҳиба опа чопиб келиб билагимга чанг солди. — Ҳой куёв, ҳаддингиздан ошманг дедим! Синглимнинг баннисада қиладиган иши йўқ. Бўлди, ҳозир оғриқ қолдирадиган укол қилиб қўяман. Ухлайди-қолади. Қани, киринг Олим акангизнинг ёнига!..

— Илтимос, опамнинг айтганини қилинг, — Наргиза титроқ орасида мени ўзидан нари итарди. — Опам укол қилса, оғриқлар қолади. Кейин… Кейин хонамизга кириб дам оламиз.

Олим ака табибни кузатиш учун пастга тушиб кетганди. Норози бош чайқаганча ётоққа кирдим-да, ўзимни каравотга ташладим.

Мен чалкаш хаёллар, шубҳа-ю гумонлар қуршовида қолгандим. Қандай йўл тутишни, кимга нима дейишни билмасдим. Оғриқ қолдирувчи уколдан сўнг тинчланиб ёнимга чўзилган Наргизани маҳкам қучганча ётардим-у, қулоқларим остида унинг ҳайқириқлари, додлари, инграниб йиғлашлари жаранглар, миям косасидан чиққудек даражада қаттиқ оғрирди.

Нима қилиб қўйдим? Нега бу гал ҳам адашдим? Олим акани шу тобга қадар қаттиқ ҳурматлардим. Устоз дея этагидан тутишга аҳд қилгандим. У-чи? Нимага билиб туриб мени ўтга ташлади? Унга нима ёмонлик қилиб эдим? Менда ўчи йўқ эди-ку!..

Умуман, нима сабабдан хаста қизни турмушга беришди? Муддаолари нимайди ўзи?..

Бувижон, агар ҳозир ёнимда бўлсангиз, роса уришардингиз. Чунки мен ғирт аҳмоқ ва овсарман. Чўкиб кетишимни биламан-у, аммо ўйламай-нетмай дарёга шўнғийман.

Мана, бугун ҳам яна бир марта алдандим. Аслида бу алданишми, тақдирми, ёки қора қисматми, билмайман. Биламан, Наргизада заррача гуноҳ йўқ. Ҳойнаҳой, хасталигини билгани учун чимилдиқ кўришни орзулагандир. Ҳа, у мени яхши кўради. Бир ойдан бери жуда тотув яшадик. Бир-биримизга шунчалар ўрганиб, суяниб қолдикки, ҳар сонияда қалбимиз соғинч, ҳижронни ҳис этиб туради. Лекин… Унинг касали оғирлашди. Оҳ-войларига чидай олмаяпман. Гўёки ҳаммасига мен айбдордек ўзимни чавақлаб ташлагим келаяпти, бувижон! Илми-аъмал деганлари шунчалик ёвқурми? Нимага келиб-келиб бизнинг бахтимизга раҳна солади? Нима қилай? Жуфтимни бу чангалдан қандай қутқарай?..

Шундай хаёллар билан аста Наргизага назар ташладим. Азоблари ариб, кўзини уйқу элтибди.

Эндигина устини кўрпа билан ёпган эдимки, хона эшиги оҳиста тақиллади.

Сакраб ўрнимдан турдим-да, бориб эшикни очдим.

Соҳиба опа экан. У бирпас нима дейишни билмай ўйланиб тургач, билагимдан тутди.

— Қодиржон, энди биз борайлик, — деди сал нарида қўлида сумка билан шай турган Олим акага ишора қилиб. — Мана, Наргизаям тинчланди. Буёғига сизларни Худога топширдик. Бирор гап бўлса, қўнғироқ қилинг. Лекин зинҳор баннисага чопа кўрманг! Табиб бир-икки кундан кейин яна келиб дам солади. Кўрмагандай бўп кетади синглим. Хўпми? Тушундингиз-а?..

Гарчи эр-хотинга нисбатан қалбимда нафрат туғён ураётган бўлса-да, аранг ўзимни қўлга олиб Соҳиба опанинг сўзларини маъқулладим.

— Хавотир олманг, мен ёнидаман. Ҳаммаси сиз айтгандай бўлади.

 

* * *

 

Минг афсус, табиб қанча қатнамасин, Наргизанинг аҳволи яхшилана қолмасди. Ҳар куним фарёдлардан иборат бўлиб қолганди. Бемор бемор-да!.. Инжиқликлари, дард орасида мени силтаб ташлашларига кўникмай иложим йўқ. Гоҳ дока ювишга тушиб кетар, гоҳ ўзимча Наргизани аллалашга тутинардим. Соҳиба опа эса ҳануз сўзида туриб олган. Қаерларгадир бориб янги дорилар олиб келади, мажбурлаб уларни Наргизага ичиради. Баъзи дориларни ичгач, хотиним қайт қилади, тўхтовсиз йўтала бошлайди. Мен юрагим оғригандан оғриб унга сув тутқазаман…

Хуллас, бўлганча бўлгандим. Худди тубсиз жарликда яшаётгандек, юқорига чиқишдан умидларимни узгандек ҳиссиз бир кимсага айланиб қолгандим…

Ахир, нима қилай? Бу нима касалки, ортга чекина қолмаса?.. Ким бизга кўмак бера олади? Ҳеч кимми?.. Наргиза умрининг охиригача шундай ўтадими?

Мана, тағин тонг отди. Хўрозлар қичқира бошлаганда иккаламиз ҳам мудрай бошлагандик. Тун бўйи дард билан олишиб чарчаганмиз. Айниқса, Наргиза ҳолдан тойди. Шўрликнинг йиғлашга, дод солишга-да қурби етмай қолибди. Ҳозир яна касали хуруж қилади-ю, ҳаммаси бошидан бошланади. Йўқ, бундай яшаш мумкин эмас. Нимадир қилиш керак.

Тахмин қилганимдек, яна Наргизанинг фарёди қулоқларим остида янгради.

Қандай ўрнимдан сапчиб турганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. У хонани айланиб, саннаб йиғларди.

— Художон, тезроқ жонимни ола қолсанг-чи! Ҳаммаёғим оғриб кетаяпти, ахир! Нега Азроилингни юбора қолмайсан? Ё менда қасдинг борми? Қасдингни олиб бўлдинг. Энди мени тинчлантир!..

— Наргиза, бўлди, йиғламанг! — дея уни маҳкам қучиб олдим. — Укол қилиб қўяйми? Оғриқларингиз пасанда бўларди… Айтинг, нима қилай? Бундай йиғлайверсангиз, баттар бўлади-ку!..

— Илтимос, мени дўхтирга оборинг, — деди Наргиза бирдан йиғлашдан тўхтаб. — Ортиқ бардошим етмайди. Бундан кўра ўша баннисаларда ўлиб кетганим яхши.

— Опангиз…

— Э, у гапираверади. Дард тортишиб қўйяптими опам? Тезроқ бўлсангиз-чи!

— Хўп, ҳозир, кийиниб олай!

— Олдин докамни олиб чиқинг. Ҳаммаёғим расво бўлиб кетди.

Мен оёғимни қўлимга олиб ваннахонага чопдим…

— Худога шукр, — дердим ўзимга ўзим. — Фикримиз бир жойдан чиқди. Ўзиям ишонмай қўйган кўринади опасига! Ишқилиб, шундай бўлсин! Қайсарлиги тутмай турсин. Касалхонага борсак, ҳаммаси ойдинлашади. Ҳеч бўлмаса дори-пори ёзиб беришар.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Российские и китайские ракетоносцы в небе у Аляски серьёзно напрягают США

Новая партия льготных лекарств поступила на склад Госаптеки Ульяновской области

Спектакль «Поколение Маугли» собрал более 32 млн рублей для подопечных фонда Хабенского

Прокуратура: в лесу в Новой Москве нашли изрезанный труп 27-летнего мужчины

Музыкальные новости

Суд арестовал еще 13 человек после стрельбы у московского офиса Wildberries

В Республике Таджикистан стартует проект «Русский язык: читаем, слушаем, смотрим в странах СНГ»

Приговор написали как по нотам // Бывшую помощницу семьи Сергея Шнурова осудили за кражи

После стрельбы у офиса Wildberries в Москве арестовали 19 человек

Новости России

Прокуратура: в лесу в Новой Москве нашли изрезанный труп 27-летнего мужчины

В Петербурге накрыли секс-вечеринку с входными билетами почти за 700 тысяч рублей

В Пулково задерживаются семь рейсов

Школьники из РФ выиграли золото на международной олимпиаде по астрономии

Экология в России и мире

Sportmax, коллекция весна-лето 2025

Сольный концерт Mayot при поддержке Like FM

Свыше трёх тысяч зависимых в Свердловской области уже приняли решение избавиться от смертельной привычки

Туры в Гоа расширяют: ещё один туроператор предложит турпакеты на чартере

Спорт в России и мире

Марии Шараповой завидуют все русские женщины. И вот почему

«Совесть не позволила»: Надежда Гуськова в юности попадала в клубы оригинальным способом

Касаткина вышла в 1/4 финала турнира WTA в Сеуле

Дарья Касаткина проиграла четвёртый финал WTA в текущем сезоне

Moscow.media

Завершается ремонт дорог к спортивным объектам в Свердловской области

Названы самые красивые места в России для осенних путешествий

ВАЗ сбил 9-летнего пешехода

Розовое утро....







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *