АНДИЖОНДА ЎҒЛИГА НИКОҲ ЎҚИГАН ОТА ЖАЗОЛАНДИ…
Андижон вилояти Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи аёл ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, эри ҳали ажрашмасдан туриб бошқа аёлни никоҳлаб олганидан шикоят қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 3 май куни шу туманда яшовчи эркак дин талабларини бузган ҳолда хотини билан яшаб турган ўғлини ўзга аёлга никоҳлаб қўйган. Бу ҳаракати билан ҳам Ислом дини талабларини бузган, ҳам худонинг қаршисида гуноҳга йўл қўйган, ҳам инсонийлик ҳуқуқларини поймол қилган.
Суд эркакни уч кун муддатга озодликдан маҳрум этди.