ҲАЁСИНИ БОЙ БЕРГАНЛАР… (ёки Бухоро бозорида ҳамширани нега калтаклашди?) (ВИДЕО)
Шу манзара акс этган видеороликда ҳаммаси яққол кўриниб турибди. Оқ халатдаги ҳамширага бир аёл яқинлашиб келади ва улар нимадир хусусида мунозара қилишади. Кейин эса аёл ҳамширага қўл зарбаларини йўллайди. Ҳамшира ҳомиладор экан. Шунга қарамай, қаршилик кўрсатишга уринади. Аммо яна калтак ейди. То одамлар, милиция ходими келиб воқеага баҳо бергунча ҳамшира ҳушидан кетиб йиқилди.
Дарвоқе, кейинроқ маълум бўлдики, ҳамширани калтаклаган аёл СЭС ходимаси экан.
Ё алҳазар! Наҳотки, аёллар шунчалар ваҳшийлашиб кетган бўлса? СЭС ходимасининг аёллиги қаерда қолди энди? На эркакдан, на ёши улуғлардан ҳайиқса, истиҳола қилса! Кейини нима бўлади? Бу юзсизликнинг интиҳоси фожиали кечмайдими?..
Астағфирилло!!!