ЧЕГАРАНИ БУЗИБ ЎТГАНЛИК УЧУН ҚАМОҚ ЖАЗОСИ…
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 8 нафар фуқароси Россияда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринди, дея хабар қилмоқда РФ Тергов қўмитаси.
Краснодар ўлкасининг «Караузак» чегара пунктида ўтаётган автомобиллар текширилганда мигрантлар транспорт воситаларининг аравача қисмига беркинган ҳолатда топилган.
Қонунбузарлар Қалмиқ Республикаси ва Астрахан вилояти ФХХ бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
Давлат чегарасини ноқунуний бузиб ўтишда айбланган 8 нафар муҳожирнинг иши бўйича бўлиб ўтган судда Краснодар туман суди уларни айбдор деб топди.
Ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар машинада беркиниб чегарадан ўтишга урингани учун 1 йилдан ошиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди.