Тошкентда 18 нафар тадбиркорнинг 658,1 млн қарздорлиги ундириб берилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 17.02.2020 йилдаги ҳукмига асосан, қарздор » “Узмахсусмонтажқурилиш» АЖ ҳисобидан унидрувчи «Phoenix line» жамияти фойдасига 164.692.770 сўм ҳамда 17 та тадбиркорлик субъектлари фойдасига 493.478.322 сўм, қарздор корхонадан жами 18 нафар ундирувчи тадбиркор фойдасига 658 млн. 171 минг 092 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Юнусобод туман бўлимига 20.05.2020 йилда келиб тушган.
Натижада шу куни давлат ижрочиси Г.Абдуллаев томонидан ижро иши юритиш қўзгатилиб қарор нусхаси томонларга юборилган. Карздор корхона МИБ туман бўлими томонидан қонун талаблари асосида белгиланган муддатда қарздорликни сўндирмагани сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида яьни 2.230.000 сум жарима ҳам тайинланган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор номига расмийлаштирилган 7 та автомашинага банд солиниб, қарздор корхонадан ундирувчилар фойдасига тўлиқ ундириб берилган. Мазкур ижро иши юритуви Конуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.