Бруней шаҳзодаси Ҳожи Абдул Азим вафот этди
Бруней шаҳзодаси Ҳожи Абдул Азим 38 ёшида вафот этди, у тахтга даъвогарлар орасида тўртинчи эди.
Бу ҳақда Sinxua агентлиги мамлакат султони маъмуриятига асосланиб хабар бермоқда.
Шаҳзода Азим султон Ҳассанал Болкиахнинг иккинчи ўғли бўлиб, 1982 йилнинг 29 июлида пойтахт Бандар-Сери-Бегаванда туғилган. Ўлими сабаби ҳали ошкор этилмаган.
Қайд этилишича, шаҳзоданинг вафоти муносабати билан мамлакатда миллий байроқлар туширилади. Бугундан эса етти кунлик мотам бошланади.