Форишда тадбиркор фойдасига қарийб 250 млн. сўм ундирди
Кармана туманлараро иқтисодий судининг 16.10.2020 йилдаги қарздор “BASALT WOOL” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Zarafshon logistik vnesh trans servis” МЧЖ фойдасига жами 243 млн. 324 минг 517 сўм сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувига 18.10.2020 йилда келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда қарздорга ижро учун юборилган.
Шунингдек, қарздор “BASALT WOOL” МЧЖ раҳбари мазкур қарздорликни тўлашлиги юзасидан огоҳлантирилган ҳамда давлат ижрочиси томонидан Қонун 771-моддасига асосан белгиланган тартибда “ижро йиғимини ундириш” тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шундан сўнг, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “BASALT WOOL” МЧЖ ҳисобидан ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик ҳамда давлат ижрочиси томонидан қўлланилган ижро йиғими тўлиқ ундирилиши таъминланиб, қарздорлик ундирувчи “Zarafshon logistik vnesh trans servis” МЧЖ ҳисоб-рақамига ва ижро йиғими маблағи Мажбурий ижро бюроси органлирини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши таъминланди.