Машҳур футболчининг дафн маросими пайтида уйига ўғри тушди
12 декабрда 1982 йилги жаҳон чемпиони Паоло Росси дафн этилди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 9 декабрь куни вафот этганди.
“Football Italia” хабарига кўра, номаълум шахслар дафн маросими пайтида спортчининг уйини талон-торож қилишган ва футболчининг соатини ҳамда бошқа шахсий буюмларини ўғирлаб кетишган.
Россининг рафиқаси буюмларнинг йўқолганлигини дафн маросимидан қайтганида пайқаган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.