АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайловлардаги ғалабасини исботлашга уринмоқда
Судга берилган деярли барча даъволари рад этилганидан кейин ҳам АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайловлардаги ўзининг ғалабасини исботлашга ваъда берди.
Оқ уй раҳбари “Fox News” га берган интервьюсида Жо Байден ғолиб бўлган ҳар бир штатдаги сайловчилар овози учун курашишини айтди.
Бундан ташқари, у ваколатларини қонуний муддатда топшириши вақти кам қолаётгани туфайли бу ишларни жадаллаштиришини таъкидлади.
Трамп ҳокимиятга “ноқонуний президент” келишидан хавотирини баён қилган. Оқ уй раҳбари агар “қонуний овозлар” ҳисобга олинса, ўзининг катта фарқ билан ғолиб чиққанини таъкидламоқда.
ЎзА