Хонадон намлиги қай даражада бўлиши керак?
Хонадаги нормал намлик 40 – 60 фоизни ташкил этиши керак. Намлик даражаси 42-48 фоизгача бўлса, инсон осонгина стрессга чидайди. Намлик кўтарилганда ёки тушганда эса бу ҳолат оғирлашади.
Юқори намлик даражаси нимаси билан хавфли?
Аллергик реакциялар хавфи ортади. Аллергия келтириб чиқарадиган чанг ва замбуруғ (моғор) нисбий намлик 80 фоизга етганда ривожланади.
Токсик буғлар кўпроқ ажралади. Намлик қанча юқори бўлса, уй қурилишида ишлатилган материаллар (ламинат, изоляцион материал, ДСП)дан токсик газ – формальдегид ажралиб чиқади.
Паст даражали намлик нимаси билан хавфли?
Кўз ва бурун шиллиқ пардалари қурийди. Бурундаги қуруқлик маҳаллий иммунитетни пасайтиради ва нафас олиш йўллари инфекциясини юқтириш хавфини оширади. Кўзларнинг қуруқлиги «қуруқ кўзлар синдроми»га олиб келади.
«Соғлом ҳаёт»