Бахтиёр Саидов Тошкентда хитойлик юқори мартабали амалдор билан музокара ўтказди
“Хитой КП Марказий Қўмитасининг Ташқи ишлар масалалари бўйича Канцелярияси раҳбари Ван И жанобларини кутиб олдим. Алоқаларимизнинг кенг қамровли кун тартиби ва 2023 йилга мўлжалланган ташрифлар режасини муҳокама қилдик”, деди ташқи ишлар вазири в.б. Саидов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
@sputniklive’нинг ёзишича, Ван И чиққан самолёт Тошкентга техник қўнишни амалга оширган. Хитой ташқи сиёсатига жавобгар Ван И Европага, кейин эса Москвага учиши керак бўлган.