Ким Кардашианнинг ашаддий мухлиси ҳибсга олинди
Машҳур актриса ва модел Ким Кардашиан таъқибга учради. Ғарб матбуотига кўра, юлдузга яқинлашиши тақиқланган обсесиф мухлис Кардашианнинг уйига киришга уринади.
Жомуан Виктор Зиглер исмли шахс қизнинг уйига киришга улгурмади. Бироқ у Лос-Анжелес ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.
Маълумот учун, бундан бир ой аввал Кардашианнинг ушбу мухлисига нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилганди. Юлдузнинг сўзларига кўра, у бир неча бор унинг уйига киришга ҳаракат қилган ва ҳатто олмосли узук ҳам юборган.