Агар сиз экология ёки экоблогингга қизиқсангиз, бу видеони кўришингиз шарт (+видео)
«Бизда шундай тушунча бор: агар фарзандингизга бахтли келажак бермоқчи бўлсангиз, унга машина, уй, пул ёки тиллалар қолдириш керак деб ҳисоблайсиз. Лекин тасаввур қилинг, сиз буларнинг барчасини қилдингиз, бироқ, ер чиқиндига тўла, ҳаво ифлос. Шундай вазиятда сиз фарзандингизга қолдирган меросдан унга қандай фойда?» — Мўътабар Хушвақтова ва «modul5» жамоаси бу сафар экоблогинг ҳақида ажойиб видео тайёрлади.