Францияда икки ҳафталик намойишларда мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва ўт ўчирувчилар яраланди
Икки ҳафта ичида пенсия ислоҳотига қарши оммавий тартибсизликларни бостириш пайтида мингдан ортиқ полиция, жандармерия ва ўт ўчирувчилар жароҳат олди.
Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен «Journal du dimance» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“16 мартдан бери 1093 нафар полиция, жандармерия ва ўт ўчирувчи жароҳат олди», – деди Дарманен.
Унга кўра, 2,5 мингдан ортиқ ўт қўйиш ва давлат муассасаларига 316 та ҳужум содир этилган.