Санкцияларга қарамай Туркия Россия самолётларига ёнилғи бермоқда
Туркия Россиядан келаётган авиалайнерларга ёнилғи қуйиш ва уларга хизмат кўрсатишга тўлиқ тақиқ йўқлиги сабабли мамлакат авиакомпанияларига тегишли самолётларга ёнилғи қуйишда давом этмоқда.
ОАВнинг қайд этишича, ҳар бир компания самолётга хизмат кўрсатиш ёки кўрсатмасликни ўзлари мустақил ҳал қилади.
Қўшма Штатлардан огоҳлантириш олганидан сўнг Havas ва TGS провайдерлари Россия самолётларига хизмат кўрсатишни тўхтатди.
Россия Президенти Владимир Путин 27 апрель куни Туркияда «Rosatom» томонидан қурилган Аккую атом электр станциясининг очилишида иштирок этиши мумкин.