Балиқчилик лойиҳаларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади
Бу ҳақда президент ўтказган йиғилишда айтиб ўтилди.
Шунингдек,
Ҳудудларда сут йиғиш марказлари ташкил этилади. Уларга камида 100 та аҳоли хонадони бириктирилади.
Кластерлар томонидан 64 та чорвачилик комплекси барпо этилади.
Паррандачидлик хўжаликларига озуқа ва айланма маблағлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 35 млн $ йўналтирилади.
Наслли жўжалар импортини қўллаб-қувватлаш учун субсиядия миқдори оширилади.
Балиқчилик учун табиий сув ҳавзалари энди онлайн аукцион орқали ижарага берилади.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида балиқчилик лойиҳалари учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.