Туркия 23 апрель куни ўз фуқароларини Судандан эвакуация қилмоқчи
Туркиянинг Хартумдаги элчихонаси Туркия 23 апрел, якшанба куни Судандаги фуқароларини эвакуация қилишни ташкил этиш ниятида эканини маълум қилди.
Бу ҳақда дипломатик миссия Twitter’да ёзди.
“Якшанба куни фуқароларимизни можаро зонасидан қуруқлик орқали учинчи давлат орқали эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Элчихона Судандан эвакуация қилишни хоҳловчилар учун учта йиғиш пункти ташкил этди.