Қирғизистонда қизамиқ ва қизилча билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда
Қирғизистонда қизамиқ ва қизилча билан касалланиш ҳолатлари қайд этишда давом этмоқда. 2023 йил бошидан буён 41 та қизамиқ ва 6 та қизилча касаллиги аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қизамиқ – ҳаво-томчилари орқали тарқаладиган ўта юқумли касаллик. Унга қарши махсус дори йўқ. Ҳимояланиш учун ягона усул – эмланиш.
«Касаллик кўпайишининг асосий сабаби – болалар ва катталар учун қизамиқ ва қизилчага қарши режали эмлаш қамровининг камайиши, ўсиш профилактик эмлашдан бош тортганлар сони билан боғлиқ», – дея тушунтирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қирғизистоннинг профилактик эмлаш тақвимига кўра, қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш бир ёшга тўлган болалар ва олти ёшга тўлгандан кейин қайта эмлаш ўтказилади.