АҚШ Марказий Осиёдаги “ёшлар билан ишлашга” 120 минг $ ажратмоқчи
“Дастур ўқувчиларни АҚШнинг Марказий Осиёдаги устувор вазифалари билан таништиради ва уларга минтақадаги барча тенгдошлари билан долзарб масалаларда ўзаро ҳаракатланишда ёрдам беради”, – дейилади ҳужжатда.
АҚШ томонининг фикрига кўра, ташаббуснинг мақсади “минтақавий ёш лидерлар тармоғини яратиш”. Қўшма Штатлар лойиҳани 2015 йилдан буён молиялаштириб келади.