Тоқаев Путин билан батафсил суҳбатлашди
Учрашувда давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
«Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясига амалий ташрифи доирасида Россия Президенти Владимир Путин билан батафсил суҳбатлашди.
Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли алоқалар бўйича шерикликни ўзаро ҳурмат асосида ва икки мамлакат халқлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди», — деди Президент матбуот котиби Руслан Желдибай.