Колумбияда икки ҳарбий самолёт тўқнашиб кетди
Колумбия ҳарбий-ҳаво кучларининг Embraer T-27 Tucano русумли самолётлари пойтахтдан жануби-шарқда ўқув-машғулот парвози вақтида тўқнашиб кетган, учувчилардан бири ҳалок бўлган.
Semana журнали маълумотига кўра, иккинчи самолёт пилоти муваффақиятли катапулта қилинган ва жиддий жароҳатланмаган.
Колумбия ҲҲК ҳалокат сабабларини ўрганишни бошлаган.