Табрикларнинг кети узилмаяпти
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Қозоғистон раҳбари овоз бериш натижаларини Ўзбекистон раҳбарининг барқарор ўсиш, барқарорлик ва давлат фаровонлигини таъминлашга қаратилган йўналиши халқ томонидан қўллаб-қувватланаётганининг ёрқин далили, деб атади.