Бразилия халқаро савдода доллардан воз кечишга чақирмоқда
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва халқаро савдода доллардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Лула да Силва Шанхайдаги Янги Тараққиёт банкидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
Бразилия давлати раҳбари АҚШ валютасига, жумладан, БРИКСга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун муқобил валюта яратишга чақирди, деб ёзади “Andalou”.
“Ҳамма биладики, мен мамлакатларимиз ўртасидаги савдо учун ўз валютамизни яратиш тарафдориман. Нима учун биз Аргентина ёки Хитой билан савдо қилиш учун доллардан фойдаланишимиз керак, ваҳоланки биз буни ўз валюталаримизда қилишимиз мумкин? Нега инсониятнинг деярли ярми бўлган давлатлар буни ўзаро муҳокама қила олмайди? — деб сўради Бразилия президенти.