Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга юк ташишни тўхтатмоқчи
Ўзбекистоннинг Ғалаба станцияси орқали Афғонистонга дон ва ун етказиб бериш қимматга тушиши сабабли Қозоғистон йўналишни Туркманистон орқали Турғунди чорраҳасидан ўтувчи йўлга алмаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда «КазТАГ» нашри Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлигига таяниб.
«Бугунги кунда Ғалаба бекати орқали Афғонистонга дон ва унни Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтишда темир йўл тарифига 20 фоизлик чегирма амал қилади. Шу билан бирга, жорий чегирма ҳисобга олинса, Қозоғистон дон юкларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистон ва Тожикистон йўналиши бўйича ташиш тарифлари анча юқори», — дейилади хабарда.
Хабарда келтирилишича, Афғонистонга экспорт ҳажмини ошириш учун «Казакҳстан темир йўли» АЖ Туркманистон ҳудуди орқали Туркманистон-Афғон Турғунди ўтиш жойи орқали транзит тарифига 10 фоиз миқдорида қўшимча чегирмалар бериш масаласини ишлаб чиққан.
Аввалроқ Қозоғистон Ўзбекистондан Афғонистонга юк ташиш учун имтиёз беришни сўрагани ҳақида хабар берилганди.