Ҳиндистонлик эркак боши билан 273 та ёнғоқни чақди
Жанг санъати устаси Навин Кумар пешонаси билан 273 та ёнғоқни чақди. 27 ёшли ҳиндистонлик бир дақиқада боши билан энг кўп ёнғоқ чақиш бўйича рекорд ўрнатди. У сониясига ўртача 4,5 ёнғоқни чақишга муваффақ бўлди.
Бундан олдинги рекорд 41 ёшли Муҳаммад Рашидга тегишли эди. У 2014 йилда 150 та ёнғоқни чақиб, рекорд ўрнатган эди. 2016 йилда у ўз натижасини 181 та ёнғоққа етказди. 2017 йилда Кумар 217 ёнғоқ билан рекорд ўрнатди. 2018 йилда эса Рашид 254 та ёнғоқни чақиб, яна чемпионликни қўлга киритди. Кейин Рашид ва Кумар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди, унда иккинчи иштирокчи 239 ёнғоқ билан мағлуб бўлди.
Шартларга кўра, ёнғоқ хом бўлиши керак, уларни столга исталган тартибда қўйиш мумкин, лекин бир зарбада фақат битта ёнғоқ чақилиши мумкин. Гиннеснинг рекордлар китоби веб-сайтига кўра, ёнғоқ пўчоғи камида икки қисмга бўлиниши керак, деб хабар беради mir24.tv.