Америка самолёти шимолий кореяликларни қўрқитди
Шимолий Корея Америка жосус самолётига жавобан қирувчи самолётларини учирди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, Реутерс хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Шимолий Корея ҳарбийлари АҚШ разведка самолёти уларнинг шарқий қирғоқ яқинидаги иқтисодий зонасига бостириб кирганидан кейин самолётларни ҳавога кўтарган. Корея халқ армияси бош штаби номи ошкор этилмаган вакилининг сўзларига кўра, 17-август, пайшанба куни “хавфли ҳарбий провокация” содир бўлган ва ҳозирда Пхенян “келажакда шу каби ҳодисаларга жавоб чораларини кўрмоқда”.