“Кешбэк” ҳақида маъруза қилган масжид имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов ишдан олинди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси Исҳоқжон Бегматовнинг мунозарали фикрлари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда имом-хатиб билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Таъкидланишича, Исҳоқжон Бегматовнинг фикрлари Мусулмонлар идорасининг муносабатини ифодаламайди.