Тазарру
Заҳар-заққум ютган болакай,
Доктордан бир имдод кутган болакай,
Онасин қаддин дол этган болакай,
Норасида кетган болакай,
Уларга пул керак, ўксинма, бола!
Худодан қўрқмаган ҳаддини билмас,
Иймонсиз бировнинг дардини билмас.
Бу замон номарду мардини билмас,
Миллат бўлолмаган қадрини билмас.
Уларга пул керак, ўксинма, бола!
Уларга на миллат, на халқи керак,
На она ватани, на юрти керак.
На аммаси керак, на хола керак,
На туққан онаси, на бола керак.
Уларга пул керак, ўксинма, бола!
Ота, сизга нима керак? Дейишинг мумкин,
Айбнинг лўндасини қўйишинг мумкин.
Бизга машиналар, бизга тўй керак,
Молу давлат керак, бизга қўй керак.
Ғурур керак эмас, савлат, бўй керак,
Бизга ғийбат керак, ўксинма, бола!
Дардим кўп, ёзсам гар бир китоб бўлгай,
Ота бош бўлмаган уй хароб бўлгай.
Барчаси бир куни бир ҳисоб бўлгай,
Унутма, бу сенга бир хитоб бўлгай:
Отангдай бўлмагин, ОДАМ бўл, бола!
Дилмурод Санжар
27.09.2023 йил