Ўзбекистонда юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди
Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг 10−11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова.
Бунда ўқувчилар қуйидаги йўналишлардан бирини танлайди:
математика-физика;
она тили-чет тили;
кимё-биология;
математика-чет тили.
Ҳозирда математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича таълим олмоқда, дейилади вазирлик хабарида.