Россия “иттифоқчилик мажбуриятларини бажара олмаяпти”
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия ҳарбий базаларининг республикада мавжудлиги бўйича ҳеч қандай афзаллик кўрмаётганини маълум қилди
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Нашрга берган интервюсида Пашинян Ереван янги ҳамкорлар излаётганини, чунки Россия “иттифоқчилик мажбуриятларини бажара олмагани”ни айтди. Унинг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги сўнгги воқеалар Арманистонни хавфсизлик соҳасидаги муносабатларни диверсификация қилиш зарурлиги тўғрисидаги қарорга олиб келган.