Одил Абдураҳмонов янги олий таълим вазири бўлади
Одил Қаландарович Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланади. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлаган.
У янги лавозимда Иброҳим Абдураҳмонов ўрнини эгалламоқда.
Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган, иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга.
У муқаддам президент девони (ҳозирги президент администрацияси)да бош консултант лавозимида, кейинроқ девоннинг ижро аппарати раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Кейинроқ Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази раҳбари бўлган. 2018 йил 31 июлда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.