Блокада ғазоликларнинг оммавий қирилиб кетишига олиб келади – БМТ
Ғазо секторининг блокадаси 2 миллиондан ортиқ одамни, аксарияти аёллар ва болаларни жамоавий жазога айлантиради.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар бўйича агентлиги бош комиссари Филипп Лазарини маълум қилди.
“Ғазоликлар нафақат портлашлар ва ҳужумлардан ўлмоқда, балки Ғазо сектори блокадаси оқибатлари туфайли кўплар тез орада ҳалок бўлади”, — деди у.
Унинг айтишича, эксклавда асосий хизматлар кўрсатиш тўхтатилган, дори-дармон, озиқ-овқат ва сув тугайди.
Унинг сўзларига кўра, шу ҳафта бошланган гуманитар юк машиналарининг Ғазога кириши «2 миллион одам учун вазиятни ўзгартирмайди, гарчи бу ташаббус улар учун умид учқунидир».
«Ғазони ҲАМАС билан тенглаштириш жуда хавфли ва хато формула. Бу формула Ғазо халқини ғайриинсоний қилиб кўрсатиш орқали адоласизликни қонунийлаштиришни мақсад қилган”, деди у.