Шолц Эрдўғоннинг Исроил ҳақидаги баёнотларини абсурд деб атади
Туркия президенти яқинда Исроил 75 йилдан бери “Фаластин халқидан ўғирланган қуруқликда давлат яратишга” уринаётганини таъкидлаб, Исроил давлатининг “ўз фашизми” туфайли қонунийлигини шубҳа остига олди.
Германия канцлери бу баёнотларни абсурд деб атади. Олаф Шолц Исроил халқаро қонунларга мувофиқ ҳаракат қилишини ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишини қайд этди.
17 ноябр куни Эрдўғоннинг Берлинга ташрифи кутилмоқда ва у ерда нафақат Шолц, балки Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан ҳам учрашади.