Олмаота шаҳридаги ёнғинда вафот этган юртдошларимиз жасадлари олиб келинади
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни тонгида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган Алматй Ҳостелда ёнғин юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган 457 кв.м. майдонга эга хостел ер тўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари, яъни 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.