Туркияда яна зилзила содир бўлди
Бугун Туркия ғарбида маҳаллий вақт билан 10:43 да камида учта силкиниш содир бўлган. Маълум бўлишича, силкинишлар Истанбулнинг Европа қисмида ҳам сезилган. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси сейсмологлари маълумотларига кўра, 5,1 магнитудали зилзила эпитцентри Бурса вилоятининг Муданя шаҳри яқинида жойлашган, зилзила ўчоғи эса атиги беш километрдан озроқ чуқурликда ётган.
Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида маълум қилишича, мутахассислар зилзиладан кейин зарарни текширишга киришган.